Бензема
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема жамоадан кетиши учун раҳбариятга шарт қўймоқда.

CentreTransfer нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли франциялик футболчи агар янги жамоасидаги маоши “қироллик клуби”даги маошидан кам бўлмаган тақдирда "Сантьяго Бернабеу"дан кетишга рози.

Маълумот учун, Бензема якунланган мавсум “Реал” сафида 47та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.