Бензема: Солари жамоада қолади деб умид қиламан
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема кеча “Вальядолид”га (4:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Сантьяго Соларини қўллаб-қувватлашини айтди.

“Биз Солари билан биргамиз. Агар футболчилар мураббий учун жон куюктиришмаганида биз бугун бундай ўйин кўрсатмас эдик. Уни ҳозир алмаштиришдан нима фойда? Мавсум тугашига бор йўғи 11та ўйин қолди ва умид қиламанки, у жамоада қолади”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Вальядолид”га қарши ўйин Солари учун “Реал”даги сўнггиси бўлиши ва унинг ўрнига Жозе Моуриньо келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.