Бензема терма жамоадаги фаолиятини нима учун якунлагани маълум бўлди

"Реал" Мадрид клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема нима сабабдан терма жамоадан кетгани ойдинлашди. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, терма жамоада кўпчилик қатори Бензема ҳам Дешам Франция термаси билан шартномани узайтиришидан хабардор бўлган. Шу сабабли у ҳалқаро фаолиятини якунлашга қарор қилган. 

Аввалроқ, Дешам ва Бензема ўртасида можаро юзага келгани ҳақида хабар берган эдик. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!