Бензема терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкин
"Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби, "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда AS журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, французнинг бундай қарорга келишига бош мураббий Дидье Дешам билан юзага келган зиддият сабаб бўлган. Шу боис Карим мамлакат президенти Эммануэль Макроннинг финал учун юборган таклифини рад этди. Ўз ўрнида "уч ранглилар" устози ҳам Бензема билан боғлиқ саволга жавоб беришдан қочди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 финалида Франция терма жамоаси Аргентинага мағлуб бўлди. Учрашув 3:3 ҳисобида якунланди ва жанубий америкаликлар пенальтилар сериясида аниқроқ ҳаракат қилишди - 4:2.
Фикрлар