Бензема ва Фирминодан кейин Хендерсон ҳам Европага қайтишга қарор қилди

Ёзда катта иштиёқ билан Саудия Арабистонига йўл олган машҳур футболчилар яна ортга қайтишни хоҳлаб қолди.

Аввалроқ, Карим Бензема “Лион”га ўтмоқчи экани, Англия клублари Европани соғинган Фирминони олиб келмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Бир неча мавсум “Ливерпуль”да ўйнаган Жордан Хендерсон ёзда  “Ал-Иттифоқ” таклифини қабул қилганди. Хендерсонни жамоага Англия футболи афсоналаридан Стиван Жеррард чақирганди.

Орадан етти ой ўтиб, Хендерсон яна Англияга қайтишни қўмсаяпти.  Маълумотларга қараганда, 32 ёшли футболчи Арабистоннинг иссиқ иқлими ва нам ҳавосига, шунингдек, арабларга хос турмуш тарзига кўника олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
09/01/2024 16:53
Баттар булинглар