Бензема яна собиқ жамоасига қайтадими?

"Реал" Мадрид клуби форварди Карим Бензема фаолияти якунида собиқ жамоаси ҳисобланган "Лион"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда OL TV нашри хабар тарқатмоқда.

“Мен “Лион”га қандай боғланганимни ҳамма яхши билади. Тез орада у ерга қайтишим мумкинми? Йўқ. Ҳозир мен дунёнинг энг зўр жамоасида ўйнаяпман. Лекин, у ерга қайтиб, фаолиятимни ўша ерда якунлашим мумкин. Мен ҳозир ҳам “Лион”ни кузатиб бораман”, - дейди Бензема.

Айтиш керакки, Бензема 2009 йил 35 миллион евро эвазига “Реал”га айнан “Лион”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!