Бензема яқин соатлар ичида янги клуби сафига бориб қўшилади
Карим Бензема яқин соатларда "Ал-Иттиҳод" футболчисига айланади.
"RMC Sport" журналисти Фабрис Хокинснинг хабар беришича, "Реал"ни тарк этган француз бугун, душанба куни Саудия Арабистони клуби сафига бориб қўшилади.
Аввалроқ, 35 ёшли ҳужумчи янги жамоаси билан 2+1 кўринишида шартнома имзолагани маълум бўлганди. У "Ал-Иттиҳод"да 2 йил ичида 200 миллион евро ишлаб олади.
Фикрлар