Бензема Зидан учун юбилей голни киритди

Испания чемпионати 35-турида Карим Бензема "Алавес" дарвозасини ишғол қилди.

Бу Зинедин Зидан бошқарувидаги "Реал" учун 500-гол бўлди. Қизиқ ҳолати, Зидан қўл остидаги дастлабки голни ҳам Бензема "Депортиво" дарвозасига киритган эди.

Шу тариқа, мутахассис Мадрид клуби мураббийлари ичида Мигель Муньосдан (605 та ўйинда 1226 та гол) сўнг 500 талик довондан ўтган иккинчи мураббийга айланди.

Маълумот ўрнида, Зидан бошчилигида "Реал" 206 та расмий учрашув ўтказди ва 168 ғалаба, 26 мағлубият ва 42 та дуранг қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!