Бензема Зиданнинг гапини исботлади

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг қаҳрамонларидан бирига айланиб бормоқда. Франциялик футболчи 14-турда “Эйбар”га қарши учрашувда битта гол урди ва иккита голли паси билан жамоасиниг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Яқинда бош мураббий Зинедин Зидан Бенземанинг энг яхши француз ҳужумчиси эканини айтганди. Карим устозининг гаплари тўғри эканини исботлашга ҳаракат қиляпти. 

“Эйбар” билан ўйиндаги самарали ҳаракатлари туфайли Бензема гол+пас тизимида яққол етакчига айланди. У шу кунга қадар примерада еттита гол уриб, бешта голли пас оширган ҳолда, жами 12 баллга эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!