Бенземага карантин ёқмаяпти

"Реал" форварди Карим Бензема коронавирус туфайли карантинда ўтаётган вақтидаги бекорчиликдан норозилигини билдирди.

"Менга карантиндаги ҳаёт ёқмайди. Боғда турибман, умуман қиладиган иш йўқ. Барчага хайр," - деб ёзди Бензема ўзининг "Instagram" саҳифасида.

Мадрид клубининг баскетбол жамоаси аъзосида коронавирус аниқланганди ва бунинг оқибатида футбол клуби ҳам 2 ҳафталик карантинга олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!