Бенземага нисбатан қамоқ жазоси қўлланилди

Версал жиноий суди франциялик собиқ ярим ҳимоячи Матье Вальбуэнанинг шахсий видеосини тарқатишда воситачилик қилгани учун Карим Бенземани айбдор, деб топди. 

Карим шартли равишда бир йиллик қамоқ жазоси ва 75 минг евро жаримага тортилди. Бу унга нисбатан чиқарилган максимал қарор. 

Қайд этиш жоиз, Бензема Вальбуэнани шахсий ҳаётига доир видеосини тарқатмоқчи бўлган жиноий тўдага пул тўлашга ундаганликда гумон қилинган. 

Бу ҳолат туфайли икки ўйинчи ҳам "Евро-2016" турнирини ўтказиб юборди. "Реал" форварди 2021 йилга қадар термага чақирилмади ва 2018 йилда жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!