Бенземага Саудия чемпионатидан харидор чиқди, Карим Роналдуга рақобатчи бўлади

"Реал" юлдузи Карим Бензема фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин.

"Transfermarkt" портали маълумотларига қараганда, "Ал-Иттиҳод" клуби франциялик ҳужумчини сотиб олмоқчи. Жиддаликлар уни ўз таркибига қўшиб олишни ният қилган. Каримнинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Иттиҳод" айни пайтда 50 очко билан Саудия чемпионати пешқадами ҳисобланади. Жамоа Роналду етакчилигидаги "Ан-Наср"ни 1 очкога ортда қолдирмоқда. 

photo_2023-03-31_14-12-28

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!