Бенземага таклиф тушди. Каримнинг жавоби қандай?

“Реал” раҳбарияти кейинги йилларда жамоанинг асосий тўпурарига айланиб қолган Карим Бенземага янги битим тузишни таклиф қилди.

Франциялик ҳужумчининг ҳозирги келишуви мавсум охирида якунланади. Мадридликлар 34 ёшли футболчини 2024 йилнинг ярмигача олиб қолмоқчи.

Аслида “Реал” ўтган ёзда Килиан Мбаппе трансфер қилиб, уни бир йил давомида Карим билан бирга ўйнатиб, кейин Бенземага жавоб бериб юбормоқчи эди. Карим ҳам ўрнини ҳамюртига бўшатиб беришга рози бўлган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Бензема клубнинг таклифини қабул қилган ва фаолиятини 2009 йилдан бери ўйнаб келаётган жамоада давом эттираведиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!