Бенземани фақат бир мутахассис Франция термасига қайтариши мумкин
Жароҳати туфайли Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнаша олмаган Карим Бензема куни кеча Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилган эди.
Footmercato нашрининг хабар беришича, 35 ёшли ҳужумчи қарорини ўзгартириши мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, агар Франция терма жамоаси бош мураббийлигига Зинедин Зидан тайинланса, “Реал” тўпурари халқаро фаолиятини яна тиклайди.
Ҳозирги бош мураббий Дидье Дешам январда Франция фубол федерацияси билан ўз иши бўйича музокара ўтказади. Агар улар келиша олмаса, бу лавозимга асосий номзод Зидан бўлади.
Дидье Дешам ўн йилдан бери терма жамоа устози ҳисобланади. Унинг қўл остида франциялик футболчилар жаҳон чемпионатида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган.
Фикрлар