Бенземани финал қизиқтирмайди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Аргентинага қарши ЖЧ-2022 финалида майдонга тушиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
34 ёшли франциялик футболчи турнирдан олдин жароҳат олган эди, бироқ тиббий кўрик натижаларига кўра унинг финалда майдонга туша олиши айтилган. Шунга қарамай Карим ҳал қилувчи баҳсда ўйнагиси келмаётганини яшириб ўтирмади.
"Менга қизиқ эмас", - деб ёзди Бензема ижтимоий тармоқда. У буни ўйчан нигоҳи акс этган суратига муҳрлади. Аввалроқ "Реал" ҳужумчисининг Дешам билан адовати борлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Франция жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув 18 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Бошланиш вақти - 20:00.
Фикрлар