"Реал" Мадрид ҳужумчиси Карим Бенземанинг агенти Карим Жазири ФИФА томонидан ташкил этилган "The Best" соврини ҳақида фикр билдирди.

Жазири мижози "The Best" рамзий терма жамоасидан ўрин олмаганидан норози. "Каримни йилнинг энг яхши 11 футболчиси рўйхатига киритмаслик футболга нисбатан ҳурматсизликдир. Аммо биз ФИФА футбол ҳақида деярли бош қотирмаслигини аллақачон билиб бўлганмиз",-деди Бенземанинг агенти.

Маълумот учун, ФИФА рамзий терма жамоасига Доннарумма, Алаба, Диаш, Бонуччи, Жоржиньо, де Брюйне, Канте, Месси, Роналду, Холанд ҳамда Левандовски киритилди.

Ўтган мавсум 34 ёшли ҳужумчи барча турнирларда "Реал" либосида 46 ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 30 гол ва 9 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!