Бенземанинг қарори ўзгарди

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема икки йил муқаддам амалдаги шартномасини узайтирганида узоқ муддатли битимни қабул қилмай, 2023 йилнинг ёзигача қолишни маъқул кўрганди.

Манбаларнинг таъкидлашича, бу мавсум юқори самарадорликни намойиш қилаётган франциялик ҳужумчининг фикри ўзгарди.

Энди Карим мадридликлар билан ҳамкорликни яна узайтирмоқчи бўляпти. Табиийки,  клубга бундан хурсанд. Мутасаддилари 34 ёшли футболчига икки йиллик шартнома тайёрламоқда.

Бензема барча турнирларда 44 та ўйин ўтказди ва рақиблар дарвозасини 44 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 15 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!