Бербатов:

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов “Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал” Азарни сотиб юбориш вариантини ўйлаб кўриши керак. У Испанияга келганидан буён жуда кўп жароҳат олмоқда ва бу унга “Челси”даги каби ёрқин ўйин кўрсатиш учун тўсқинлик қилмоқда.

Агар бу тасодифий нарса бўлса, бу битта савол, аммо ҳақиқат шундаки, футболчи қайта-қайта жароҳат олмоқда. Бу уни қийнаётган яна бир муаммо борлигидан далолатдир. Эден “Реал”да ҳеч нарсани исботлагани йўқ ва у ёзда жамоадан кетса, бундан ҳайратланмайман”, - деди Бербатов.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Азарни 2019 йилнинг ёзида “Челси”дан сотиб олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)