Бердиев, Хюистра ёки Бақоев? Суперлиганинг энг яхши мураббийи ким бўлади?

Аввал хабар берганимиздек, йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – UZ Football Awards тадбирини ўтказади. 

UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ZO’R TV нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар номинациялар бўйича номзодларни эълон қилиб бормоқда. Бугун Суперлиганинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Қуйида улар билан танишиб олишингиз мумкин:

Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) — Ўзбекистон Суперкубоги иштирокчиси, Ўзбекистон кубоги соҳиби

Питер Хюистра (“Пахтакор”) — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, Суперлига чемпиони, Ўзбекистон кубоги финалчиси

Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”) — Суперлига вице-чемпиони

1_19

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
21/12/2021 16:37
agar maydonga fudbol uyinni taraflama aytsa shak shubhasiz. Ruziqul Berdiev. yuqdan bor qilgan murabbiy yilni boshiga 5 ta asosiy uyinchilarini ketganiga qaramay 3 furontka ohirigacha kurashkan. murabbiy. bu Ruziqul Berdiev.