Бердиев "Ростов"ни бошқариши мумкин

"Ростов" клуби раҳбарияти бош мураббий лавозимига Қурбон Бердиевни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда "Матч ТВ" хабар тарқатди.

Манбага кўра, “Ростов” раҳбарияти 68 ёшли мутахассис билан дастлабки музокараларни ўтказган. Айтиш лозимки, Бердиев икки йилга яқин мураббий сифатида ишламади, шунинг учун у яна ўзининг севимли фаолиятига қайтишга интилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов" Валерий Карпин истеъфосидан сўнг бош мураббийсиз қолди. Карпин энди бор эътиборини Россия терма жамоасига қаратади.

Қурбон Бердиев бундан олдин "Ростов"ни 2014-2017 йиллар давомида бошқарган. Унинг қўл остида клуб 2015/2016 йилги мавсум охирида Россия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!