"Бердиевда топ-футболчилар йўқ, аммо жамоанинг ўйин услуби рақибни "синдирди" - "Насаф" ОЧЛда қаергача бориши айтилди

Осиё Чемпионлар лигасидаги клубларимизнинг иштироки ҳозир барчанинг эътиборида бўлиб турибди. Афсуски, Ўзбекистон чемпиони ҳисобланган “Пахтакор” хафсаламизни пир қилди. Лекин “Насаф” бундай эмас. Бу жамоа мухлислар ишончини оқлаяпти.

Кеча Қатарнинг етакчиси – “Ал-Садд” жамоасига қарши шундай ўйин намойиш этдики, Рўзиқул Бердиевга фақат тасанно айтиш мумкин. “Пахтакор”нинг аламли мағлубиятидан бироз тушкунлик кайфияти пайдо бўлганди, аммо “Насаф” яна умид бахшида қилди. Ўзбек мураббийларидан бири Жасур Абдураимов эса бу борада ўз фикрларини айтиб ўтди.

- “Насаф”нинг ўйинида 90-95 фоиз бош мураббий ва унинг штаби зўр ишлаётгани кўриняпти, - дея гап бошлади Абдураимов. - Уларнинг иши замонавий кўринишда. Ҳозирда барча топ-клублар прессинг қўллаяпти. Масалан, кечаги ўйинда “Насаф”нинг биринчи голини кўрдингизми, бу прессинг. Биринчи навбатда, Рўзиқул Бердиевнинг меҳнати ётибди. “Насаф”нинг ўйини менга ёқяпти. Ҳа, кичкина хатолар бор. Жамоа ўйинида шундай схема бўляптики, бир, икки, уч ва тўп олдинда. Назорат яхши бўляпти ва тўп ҳам ҳавода эмас, пастда. Футболчилар яхши ҳаракат қиляпти.

ал садд

- Суҳроб Нуруллоевни қандай очилаётганини кўряпсизми? Шароф Муҳитдинов, Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой каби ўйинчилар ҳам жуда ажойиб. Мозговой ҳужумчи бўлмаса ҳам иккита гол урди. “Насаф” футболчиси тўпни йўқотса, дарҳол икки-учтаси уни қайтаришга тайёр турибди. Ўзбек мураббийи ўз даражасини кўрсатяпти. Бундай йўналишда ишлаш осон эмас. Лекин “Насаф”да жамоа бор. Яъни, жамоавий ўйин яққол кўриняпти. Рақиб “Ал-Садд”, у ерда қандай футболчилар борлигини кўринг. “Ал-Садд” “Насаф”нинг ўйин услуби фонида кўринмай кетди.

- Биласизми, агар “Насаф”нинг танлаган йўли ва жамоа ўйини йўналиши бўйича Ўзбекистондаги 5-6 та клуб ишлайдиган бўлса, чемпионатимиз қандай даражада кучаяди? Ҳолбуки, Рўзиқул Бердиевда топ-футболчилар йўқ. Унинг жамоасида иқтидорли ўйинчилар ва ёшлар бор. Бердиев танлаган йўналишда унинг футболчилари қандай ўйнаяпти-а?! Керак бўлса ҳужумчисиз ҳам ўйнай олади. Аммо ҳужум қилаётганида 5-6 нафари гол уришга шай бўлиб туради. Қўллаётган прессингини қаранг, “Насаф”нинг ўйин услуби рақибларни “синдиряпти”. Натижада рақиблар биринчи ва иккинчи пасни бера олмаяпти, керак бўлса жарима майдони ичидан чиқа олмаяпти. “Насаф”ни ўйини ва ғалабасидан хурсандман, қойил. “Ал-Садд” – бу Хави ишлаган жамоа, қандай футболчилар борлигини биласиз. Лекин “Насаф” ушбу клубни “еб” қўйди.

ал садд4

- Ўйлашимча, “Насаф” бемалол гуруҳдан чиқади. Асосийси, жамоада ўйин бор. Омад ҳам керак, албатта. Шундай ўйнаб турса ва омад юз ўгирмаса, ярим финалгача чиқа олади. Албатта, ким билан ўйнашига ҳам боғлиқ. Шундай рақиблар борки, уларнинг сафидаги футболчиларда ижрочилик маҳорати бўлади.

- Мен “Про” лицензияси учун ўқув курсида Рўзиқул Бердиев билан бирга ўқидим. Бизда яхши мураббийлар бор, фақат уларга ишлаш учун етарлича имкон бериш керак. Мана, Бердиев ўз савиясини кўрсатяпти. У бир неча йилдан бери “Насаф”да ишлаяпти. Тўғри, футболда натижа бўладими-йўқми, буни олдиндан айтиш қийин. Шу боис мураббийлик иши ҳам таваккалчиликка ўхшайди. Мураббийларимиз машғулотдаги иш услубларини ва йўналишларини ўзгартириши керак. Ҳамма Бердиев каби ишласа, савиямиз кучайиши аниқ. Биз техник ва ақлли футбол ўйнаймиз. Рўзиқул шундан келиб чиқиб иш қиляпти.

ал садд3

- “Пахтакор”нинг гуруҳда қолиб кетишини кутмагандим. Тўғри, “Пахтакор” “Насаф”га қараганда кучли. Чунки чемпион жамоа таркибидаги ўйинчилар кучлироқ. Лекин ҳозирча “Пахтакор”да ўша кучли жиҳати кўринмаяпти. “Насаф”га қарасангиз, улар тўпсиз ҳам яхши ўйнаяпти. “Пахтакор”да ҳам голли имкониятлар бўлди, балки уларга омад етишмагандир. Фақат рақиб ўйинчиларини вақтида ёпа олмади, - деди мураббий.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Kamalov
24/04/2022 20:08
Пахтакор кучли эмас уларни договор киладиган акалари кучли
&
Ruziyev Mahmatqobil
24/04/2022 18:37
Nasafda qani edi hozir ham Zayniev qullaydigan hokim bulganida
Наркобилов Суюн
24/04/2022 18:22
Бизга натижа, УФА дагиларга пул керак. Бу йил хам пахтокор чемпион булади.
&
Турсунов Рамазон
24/04/2022 17:17
Пахтакорни пули куп унга хомийлари зур булса булмаса куллашади. Канийди Насафни хам шунака акалари булсайди.Осиеда эмас Европада зур буларди.Олга Рузикул олга Насаф сендан зури йук.Пахтачи пахтасини терсин.Насаф чемпиён.
!!! @@@
24/04/2022 16:59
Пахтакорни уйинчилари Насафдан кучли булиши мумкин, лекин ундан хам Пахтакорни акахонлари жудаям кучли. Пахтакорни чемпион килиши учун етарлича кучи бор
Otabek Otabek
24/04/2022 16:29
Nasaf guruhdan 1 orin bilan chiqadi