Бернардески "Ювентус"га қайтиши мумкин
"Торонто" ҳужумчиси Федерико Бернардески "Ювентус"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "кекса сеньоралар" қишки трансфер вақтида 29 ёшли итальянни ярим филга ижарага олиши кутилмоқда. Бернардескининг трансферини бош мураббий Массимилиано Аллегрининг шахсан ўзи хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Федерико 2017-2022 йиллари "зебралар" таркибида ҳаракат қилган.
Фикрлар