Бернарду Силва бир бирига рақиб икки гранддан ўзини олишни сўради
“Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва жорий мавсум якунланганидан кейин Хосеп Гвардиола жамоасини тарк этиши аниқ бўлиб улгурган.
Португалиялик юлдузнинг агентлари айни пайтда унга янги жамоа топиш билан банд.
Defensa Central нашрининг маълум қилишича, Бернарду Силванинг агентлари ўз мижозлари хизматини нафақат “Барселона”га, каталонияликларнинг ашаддий рақиби бўлган “Реал”га ҳам таклиф қилган.
“Барселона”дан фарқли равишда “Реал” Бернарду Силвага жиддий қизиқш билдирмагани ва бу ўйинчи олиш истаги йўқлигини билдиргани айтилмоқда.
Бернарду Силва 2017 йилда “Монако”дан “Манчестер Сити”га 50 миллион еврога ўтган. Жорий мавсумда у 42 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Фикрлар