Бернарду Силва мадридликлар билан музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсум якунланганидан кейин “Манчестер Сити”ни тарк этадиган Бернарду Силва ўзига янги иш жойи топиш ҳаракатларини бошлаб юборди.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, португалиялик футболчи ўзига қизиқиш билдирган Мадриднинг “Атлетико” клуби билан шартнома имзолаш бўйича музокараларни бошлаган.

Мадрид клуби футболчига 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартнома ва яна бир йилга узайтириш имконини таклиф қилган.

Бир томондан “Ювентус” ҳам Бернарду Силва учун курашни давом эттирмоқда ва шу ҳафта унинг агенти Жорже Мендеш билан тўғридан тўғри музокара ўтказади.

Бернарду Силва 2017 йилда Франциянинг “Монако” клубидан 50 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га трансфер қилинган эди. Хосеп Гвардиола қўл остида Силва клублар миқёсидаги барча нуфузли турнирлар бош совринини қўлга киритди.

Жорий мавсумда “шаҳарликлар”га сардорлик қилган моҳғир плеймейкер барча турнирларда 52 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!