"Беш ташаббус Паралимпиадаси"нинг ҳудудий босқич беллашувлари қизғин давом этмоқда!

Хабар берганимиздек, айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида “Беш ташаббус Паралимпиадаси” мусобақалари ўтказилмоқда.

17-20 ноябрь кунлари ҳудудлардаги замонавий спорт иншоотларида 5 та спорт тури - пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка, пара стол тенниси, пара киберспорт бўйича ташкил этилаётган мусобақаларда жами 18 мингга яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этмоқда.

Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси мутасаддилари, қўмита ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлим вакиллари қатнашди. Куй-қўшиқ ва рақслар эса йиғилганларнинг кайфиятини кўтариб, тадбирнинг байрамона руҳда ўтишини таъминлади.

Таъкидлаш лозимки, ҳудудий босқичларда юқори ўринларни эгаллаган иштирокчилар “Беш ташаббус Паралимпиадаси”нинг якуний Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.

"Беш ташаббус Паралимпиадаси"нинг ҳудудий босқич беллашувлари 20 ноябрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!