"Беш ташаббус" шиори остида аёллар стол тенниси бўйича рақобатлашди

Ушбу ташаббус доирасида Тошкент шаҳар Учтепа тумани 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Беш ташаббус" шиори остида хотин-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.
 
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, мамлакатимиз стол тенниси федерацисяси ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган мазкур спорт байрамида 100га яқин ҳаваскор хотин-қизлар ўзаро рақобатлашди.
 
Мусобақадан кўзланган мақсад, ёшларни, айниқса, аёлларни бўш вақтларини спорт билан банд этган ҳолда уларнинг саломатлигини янада яхшилашдир, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова – Давлатимиз раҳбари илгари сурган "Бешта ташаббус" доирасида ўтказилган мазкур мусобақа дўстона руҳда ўтди.
 
Тадиб якунида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
photo_2019-06-02_13-32-03
photo_2019-06-02_13-31-43
 
photo_2019-06-02_13-32-28

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!