"Бешиктош" билан хайрлашган ҳимоячи собиқ клубига қайтиш арафасида
"Бешиктош" ёзги трансферлар ойнасида ўз таркибига қўшиб олган Эрик Бейи билан шартномани бекор қилди ва ҳимоячи эркин агентга айланди.
Фабрицио Романо хабар беришича, футболчи собиқ клуби бўлмиш "Вильярреал"га қайтиш арафасида турибди. Томонлар деярли келишувга эришиб бўлган. Испания клуби уни жамоани тарк этаётган Маттео Габбияга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрик 2015-2016 йиллар оралиғида "сариқ сувости кемаси" таркибида тўп тепган. Шундан кейин уни "Манчестер Юнайтед" сотиб олганди.
Фикрлар