“Бешиктош” Бундеслига юлдузи билан келишувга эришди
Туркиянинг “Бешиктош” клуби Алехандро Гримальдо билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, томонлар шахсий шартлар бўйича ўзаро келишиб олган ва трансфер амалга ошишига яқин. Энди клублар ўртасидаги сўнгги расмий масалалар ҳал қилиниши кутилмоқда.
“Бешиктош” ушбу трансфер орқали таркибни кучайтиришни мақсад қилган. Гримальдо эса ўз тажрибаси ва ўйин сифати билан жамоага катта ёрдам бериши мумкин.
Футболчининг ҳозирги клуби билан боғлиқ жараёнлар якунлангач, у янги жамоасига қўшилиши мумкин.
2023 йилдан бери “Байер”да ўйнаётган Гримальдонинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Футболчи айни пайтда 24 миллион еврога баҳоланмоқда.
Алехандро жорий мавсум барча турнирлар доирасида 42 та учрашувдан иштирок этиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 11 та ёздириб қўйди.

Фикрлар