Испаниянинг “Бетис” жамоаси ўз сафига “Монпелье” ярим ҳимоячиси Рияд Будебузни қўшиб олганини эълон қилди.

Жазоирлик футболчу андалусияликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси ва шартнома бандлари борасида маълумот берилгани йўқ.

Маълумот учун, Будебуз якунланган мавсумда “Монпелье” сафида барча мусобақаларда 34 баҳсда майдонга тушди ва ярим ҳимоячи бўлишига қарамай 11 та гол киритишга муваффақ бўлди.