Бэйл, Хамес ва яна бир қатор "Реал" футболчилари коронавирус "қурбони" бўлишади
«Реал» Мадрид клуби коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз пайтида ойлик маошлар ҳисобини камайтириш мақсадида қатор футболчиларни сотишни режалаштирмоқда.
AS нашрининг хабар беришича, Гарет Бэйл, Хамес Родригес, Хесус Вальехо, Альваро Одриосола, Дани Себальос, Браим Диас ва Мариано Диаслар коронавирус келтираётган зарар “қурбони” бўлишади.
“Реал” юқоридаги футболчиларни сотиб юборган тақдирда, маошларни 75 млн еврога қисқартиришга эришади.
Фикрлар