Бейл Чемпионлар Лигасида ўз ўрнини нақд қилдими?
Уэлслик вингер “Сантьяго Бернабеу”да кечган сўнгги учрашувда дубль қайд этиди, хет-трик қилишига эса бир баҳя қолди. Goal нашри мадридликларнинг сўнгги беллашувига бир назар солди.
Гарэт Бейлнинг “Реал Мадрид”даги фаолияти шанба оқшомида кўрсатган ўйинига кўра, ҳали якунига етганича йўқ, у ҳатто 26-май куни “Ливерпуль”га қарши кечадиган Чемпионлар Лигаси финалида асосий таркибда майдонга тушиш имкониятини қўлга киритди.
Уэльслик вингер ушбу мавсумда мухлислар ва ҳатто айрим испан нашрлари томонидан қаттиқ танқид остида қолиб кетган. 28 ёшли футболчи “Ювентус”га қарши бир таймлик нурсиз ўйинидан кейин ортга қайтишга имкон йўқдек туюлаётганди.
“Бавария”га қарши ярим финал ўйинларида катта ёрдами тегмаган бўлса Зинедин Зидан унга ҳеч бўлмаса мавсумнинг сўнгги ҳафаталарида яхшироқ ўйнашни илтимос қилган кўринади.
У ҳақли. “Камп Ноу”даги “Эль Классико”да кутилмаганда асосий таркибдан ўрин олган футболчи “Реал”нинг мувозанатни тиклашига ёрдам берди. Сўнгги дақиқаларда у чап оёғи билан жамоасига сув ва ҳаводек зарур бўлган голни урди.
Ҳафта ўртасида “Севилья”дан мағлуб бўлган ўйинни ўтказворган Бейл шанба оқшомида “Сельта”га қарши учрашувда яна сафга қайтди. Бу “Реал”нинг ушбу мавсумда “Сантьяго Бернабеу”даги сўнгги уй учрашуви бўлди.
У учрашувни яхши кайфиятда бошлади. “Тоттенхем”нинг собиқ вакили “Сельта”ни 6-0 ҳисобида тор-мор келтиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ дастлабки голини киритди.
Кейинги голини ўзи учун ўзи чиқарган пасидан сўнг киритди. Серхио бу сафар ҳам ожиз қолди.
Ажойиб натижа. У Ла Лигада жамоаси учун 4 та дубль қайд қилди. Умумий ҳисобда 2017-18-йилги мавсумда у 18 гол уришга муваффақ бўлди. Шундан 15 таси Примерага тўғри келади. Кучли босимни қабул қилаётган футболчи учун жудаям ёмон кўрсаткич эмас, ҳар ҳолда.
Учинчи голини уриш ниятида бутун майдонни кесиб ўтган футболчига сўнгги сонияларда Серхио ҳалақит берди. Охир-оқибатда у “Сантьяго Бернабеу”га йиғилганлар томонидан гулдурос олқишлар билан кузтиб қўйилди. Бунақаси ҳали бўлмаганди.
Иско ҳам биринчи бўлимда чиройли гол соҳибига айланди. Кейинроқ Ашраф Ҳакими, Тони Кроос ва Серхи Гомеснинг автоголи “Реал”нинг йирик ғалабасига олиб келди. Бундай натижа кайфиятни кўтаришга катта ёрдам беради ва Киевга қаторасига учинчи Чемпионлар Лигаси совринини ютиш учун бораверса бўлади.
Сўнгги уч учрашувда тўрт гол урган Бейл эса “Ливерпуль”га қарши асосий таркибдан жой олиш учун курашиши мумкин. Бир неча ҳафта олдин ўз формасини йўқотиб қўйган футболчи “Барселона” ва мана энди “Сельта”га қарши учрашувларда ўзини қайта топиб олганини исботлади.
У Киевда асосий таркибдан ўрин оладими? Буни албатта вақт кўрсатади, аммо муҳим учрашув олдидан унинг яна аввалги ҳолатига қайтиши Зинедин Зидан ва “Реал Мадрид” учун катта хушхабар бўлди.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади
Фикрлар