Бэйл ЕЧЛ финалининг энг яхши футболчиси деб топилди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл кеча “Ливерпул”га (3:1) қарши бўлиб ўтган финал учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, 28 ёшли уэльслик футболчи кеча гарчи заҳирадан майдонга тушган бўлсада, кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб жамоасига чемпионликни тақдим этди.

Бэйл шунингдек заҳирадан майдонга тушиб ЕЧЛ финалида дубль қайд этган илк футболчи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар