Бэйл Формула-1 болидига ўхшатилди
Ads

Мадриднинг “Реал” клубининг собиқ ҳимоячиси Фернандо Йерро ҳужумчи Гарет Бэйлнинг ўйинларига юксак баҳо бериб ўтди.

“У Формула-1 болидига ўхшайди. Биз уни таърифлар эканмиз, у нақадар катта потенциялга эга эканлигини кўришимиз мумкин. Тўғри, у жуда кўп жароҳат олмоқда. Бироқ Бэйл яна қачонлардир ўзининг жисмоний ва техник кўрсаткичлари билан катта шоуларни амалга ошира олади”, – деб айтиб ўтди Йерро.