Бэйл клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор кеча БААда клублар ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда “Реал” мезбон жамоа “Ал-Айн”га қарши баҳс юритди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб бош совринни қўлга киритди.

Мусобақанинг энг яхши футболчиси деб “қироллик клуби” вингери Гарет Бэйл топилди. Уэльслик футболчи бу борада "Ал-Айн" вингери Кайо Фернандес ва "Ривер Плейт" ҳужумчиси Сантос Борреларни ортда қолдиришга эришди.

Қайд этиш лозимки, 2та ўйинда 3та гол урган Бэйл клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўпурарига ҳам айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар