Бейл «Реал»нинг янги юлдузими?
Ads

Криштиану Роналду ёзда «Ювентус»га ўтиб кетганидан кейин мадридликлар ўзларига янги супер-юлдуз қидириш билан овора. Эҳтимол улар уни узоқдан қидириб юрмасдан ўз ичидан қидириб кўрар? Масалан сўнгги турлар қаҳрамони бўлаётган Гарет Бейл бу мақомга мос тушар...

100 миллион евролик футболчи

2013-йилда уэльслик футболчи «қаймоқранглилар» сафига 100 миллион еврога кўчиб ўтганида унинг трансфер баҳоси 100 миллион еврони ташкил қилганди. Ўшанда у 2009-йилда Испания пойтахтига кўчиб ўтган португалиялик собиқ жамоадоши Роналдунинг 94 миллион евролик рекордини янгилаб дунёнинг энг қиммат футболчисига айланганди.

Шу вақтгача беш карра «Олтин тўп» соҳибининг соясида бўлиб келган Бейлга йўл очилар. «Тоттенхем»нинг собиқ вакили байроқни ўз қўлига олиши мумкин. Мавсум бошидан бери чироқлар 11-рақам эгасига қаратилмоқда. У Ла Лиганинг 1-турида «Хетафе»га қарши учрашувда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. У ўша беллашувда бир гол ва голли узатмани амалга оширди. У шунингдек «Атлетико»га қарши Европа Суперкубогида ҳам самарали ҳаракат қилганди. Айнан унинг саъйи-ҳаракатлари эвазига Бензема гол урганди.

Лопетегининг ўйин тизимида Х фактор

Испаниялик мураббийнинг «Реал Мадрид»да кўрсатадиган ўйин услуби ўз учқунларини кўрсатмоқда. Қарши ҳужумда ўйнашга одатланган услубда у кўп вақтини ҳужумда ўтказадиган жамоа шакллантиришга ўтди. Бундай услубда Иско, Модрич ва Кроослар қисқа паслар узатиши билан муҳим футболчиларга айланишади. Зеро айнан улар тўпга эгалик қилишга асосланган футболга жуда мос. Гарет Бейл эса ўзининг тезлиги, жисмоний кучи ва ҳужумдаги тажовузкорлиги эвазига жамоасига янги вариантлар тақдим қилиши мумкин. Сўнгги йилларда Бензема – Роналду жуфтлиги каби франциялик шериги билан бу вазифани бажаришга киришиши мумкин.

Катта фарқ шуки, Бейл рақиб ҳимоячиларини ўзи билан бирга олиб юриши мумкин. Ёши ўтган сайин Роналду кўпроқ рақиб жарима майдончасида ўйнайдиган бўлганди. Бейл ҳам бу позицияда ўйнай олади. Бироқ бир муаммо бор. Унинг жисмоний мўртлиги барча режаларни чилпарчин қилиши мумкин.

29 ёшли Бейл бренди ҳамон трендда турибди. У рекламадан катта фойда келтирувчи – Роналду, Месси ва Неймарлардан кейин тўртинчи ўринда турибди. Улар қарийб 40 миллион еврога баҳоланган. «Манчестер Юнайтед»га ёзда кўчиб ўтиши кутилган Бейл трансфер бозорида 100 миллион евродан кам баҳоланмаган.

Спорт нуқтаи назаридан Бейл 2016-17-йилги мавсумдан ўз брендини қайта тиклаб олган. Унинг Чемпионлар Лигаси финалидаги ҳал қилувчи икки голи ва мавсум давомида урган 21 голи бунинг исботи.

Роналдудек ноодатий, Рамосдек "камтар" бўлмасада Бейл ОАВ учун идеал мижоз эмас. Азар, Мбаппе ёки Неймарларнинг жамоага келиш эҳтимоли пастлиги туфайли Флорентино Перес клубнинг янги юлдузи сифатида айнан Бейлни танласа ажабланмаслик керак.

 

                                                                                                                   Эркинжон Ғайбуллаев