Бэйл Роналдудан ўзиб кетиши мумкин
Ads

Хабарингиз бор кеча “Реал” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида Япониянинг “Кашима Антлерс” клубини 3:1 ҳисобида енгди. Шу куни “қирролллик клуби”нинг барча голларига Гарет Бэйл муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, шу тариқа 29 ёшли уэльслик футболчи ушбу мусобақада хет-трик қайд этган Криштиану Роналду ва Лионель Мессилар қаторига қўшилди.

Бундан ташқари, Бэйл клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гол уриш бўйича Роналдудан ўзиб кетиш имкониятига ҳам эга. Айни дамда португалиялик футболчи ҳисобида 7та, уэльслик футболчи ҳисобида эса 6та гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 22 декабрь куни финалда “Ал-Айн”га қарши баҳс юритади.

Минбар

Барча блоглар