Бэйл тақдирга тан берди. У 19 май куни "Сантьяго Бернабеу" билан хайрлашишни режалаштирмоқда
"Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйл ўзининг “қироллик клуби”даги фаолияти якунланганини сезмоқда.
AS нашри тарқатган хабарга кўра уэльслик футболчи Ла Лиганинг сўнгги 38-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши баҳсда майдонга тушиб, "Сантьяго Бернабеу" билан хайрлашмоқчи.
Таъкидлаш керакки, Бэйл бош мураббий Зинедин Зиданнинг қарори билан сўнгги 2та ўйинда хатто қайдномага ҳам киритилмади. Франциялик мутахассис уни янги мавсумда жамоасида кўришни хоҳламаслигини ҳам билдирган.
Маълумот учун, 29 ёшли Бэйл “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 231та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 102та гол ҳамда 64 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Бетис" учрашуви 19 май куни Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Фикрлар