Бэйл Уэльснинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди (ФОТО)

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Гарет Бэйл Уэльснинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Бэйл Профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровномада ҳаммадан кўп овоз тўплади.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи ўтган мавсум “Реал” билан бирга қаторасига 3-марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

bey

Маълумот учун, Гарет Бэйл жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!