Бэйл янги жамоа топди

2022 йилги жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашда ўзининг дубли билан Уэльс терма жамоасини саралашнинг ҳал қилувчи финал босқичига олиб чиққан Гарет Бэйл мавсум якунланиши билан Англияга қайтишга қарор қилди.

“Реал” таркибига киритилмаган ҳужумкор футболчи яна ўзи порлаган “Тоттенхэм”ни танлади.

Манбанинг таъкидлашича, тажрибали ўйинчи яқинда “шпорлар” билан дастлабки шахсий шартномани имзолаб бўлган.

Мавсум охирида эркин агентга айланадиган 32 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Испания чемпионатида тўртта ўйинда қатнашиб, битта гол урди.

Гарет Бэйл “Реал”га келгунга қадар “Тоттенхэм” таркибида олти йил тўп тепган . Ўтган чемпионатнинг иккинчи ярмида ҳам лондонликлар уэльслик юлдузни ижарага олиб ўйнатди.

Бэйл “Тоттенхэм” учун жами 237 маротаба майдонга тушиб, 72 та гол ва 61 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/03/2022 00:00
Beyl. uynatsa shunchaki dahshad uynaydi. hammani uz fikri bor. lekin man uchun shu bola. faqtiga Krish va Messidan keyin. 3 urunga turardi. sababi oddiy. maydonga tushkan uyinlari kursaz har harakati tupni qabul qilishidan tortib pas berishigacha. klass edi. Shunchaki hamroylari bilan til topishib olmadi. chunki uzim kup guvoh bulganman. faqtiga pas berishmasdi shu bolaga. ochiq qolgan vaqt bersa. Beyl maydonga kamiga uzi bilam 2 himoyachi olib yuradigan uyinchilar toifasidan. Udari ham shunchaki dahshad. Gollari kurgan odam. tan beradi. qanday noqulay mamentladan ham urgan