Бэйл ёзда "Реал"дан кетади

"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйл яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамони тарк этади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Зинедин Зидан биргаликда маслаҳатлашган ҳолда шундай қарорга келишган. Улар ушбу трансфердан келадиган маблағни янги футболчилар сотиб олишга сарфлашмоқчи.

Маълумот учун, 29 ёшли уэльслик футболчи жорий мавсум “Реал” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!