Бэйлга харидор топилди
Ads

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте «Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни ўз жамоасига олиб келишни истамоқда.

Маълумотларга қараганда, италиялик мутахассис Диего Костанинг «Атлетико»га сотилишидан тушган пулни уэльслик футболчини харид қилиш учун сарфламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Коста сентябрь ойида 58 миллион фунт стерлинг эвазига «матрасчилар» сафига ўтганди. Олдинроқ Бэйлга «Манчестер Юнайтед» қизиқаётгани ҳақида хабар тарқалганди.

Гаретнинг «Реал» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Аммо мадридликлар уни сотишга қарши эмаслар.