Бэйлнинг дебютида "Тоттенхэм" йирик ҳисобдаги ғалабани қўлдан чиқарди
Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"- "Вест Хэм" учрашуви ниҳоясига етди. Лондон дербиси мақомида ўтказилган беллашувда томонлар жанговар дуранг қайд этишди.
Биринчи таймнинг ўзидаёқ, Моуриньо шогирдлари 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Кейинчалик, "болғачилар" ҳам 3 та гол урган ҳолда, мағлубиятдан қутилиб қолди.
Қизиғи, "Вест Хэм"нинг учала голи ҳам Бэйл майдонга тушгач киритилди.
- 90+'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Вест Хэм" Лансинининг голи орқали ҳисобни тенглаштирди. "Тоттенхэм" ҳақли тарзда жазоланди.
- 90+'
Бэйл жарима майдонига ажойиб тарзда кириб бориб, ноаниқ зарба йўллади.
- 90+'
Ўйин асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Тоттенхэм" бироз хушёр тортиб қолди.
- 85'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Давинсон Санчес ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
- 82'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бальбуэна ҳисобни қисқартирмоқда. Сиссоко унинг зарба йўллашига имкон бериб қўйди.
- 79'
Кейннинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Ажойиб зарба!
- 77'
Темп бироз тушди. "Тоттенхэм"ни олдинда Европа Лигаси ҳафтаси кутиб турибди. Кучни тежашни маъқул кўраётганга ўхшайди.
- 73'
Бэйлнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.
- 72'
Бергвейн ўз ўрнини Бэйлга бўшатиб берди.
- 72'
Огбонна қўпол ўйин учун огоҳлантирилди.
- 68'
Соннинг узатмасини Фабиански ушлаб олди.
- 67'
Кейннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 66'
Льорис "Вест Хэм" футболчилари жарима майдонига узатган яна бир тўпни ушлаб қолди.
- 65'
"Тоттенхэм"нинг яна бир ҳужуми тўхтатилди. Кейнни яхши қўриқлашмоқда.
- 62'
"Тоттенхэм" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан узатган тўпини Бальбуэна майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 60'
Жарима майдонига "болғачилар" томонидан узатилган навбатдаги тўп Льорис томонидан ушлаб олинди.
- 55'
Боуэн бурчак зарбаси амалга оширди. Ҳимоячилар иккинчи қаватда на Антониога ва на бошқаларга имкон бермаяпти.
- 53'
Кресуэллнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 50'
Форнальс дарвоза чизиғи устидан гол кирита олмади. Бош билан берилган зарба ноаниқ кетди.
- 48'
Масуакунинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Кейннинг ақлли узатмасига Сон етиб келишга улгурмади.
- 41'
Бергвейннинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 37'
Антонио яна бир имкониятга эга бўлди. Аммо зарба ноаниқ.
- 34'
Соннинг яна бир зарбасини Фабиански қайтарди.
- 32'
Огбонна қўполлик ишлатди.
- 29'
Орье жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакам ҳаммаси жойида, деб ҳисоблади.
- 26'
Боуэннинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
- 24'
Сиссокога тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 23'
Сонга узатилган тўпга ҳимоячилар биринчи бўлиб етиб келишди.
- 20'
Антонио сариқ карточка олди.
- 16'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн дубль қайд этмоқда. Регилоннинг узатмасини ҳужумчи боши билан дарвозага жойлади.
- 13'
Антонионинг зарбаси аниқ чиқишига ҳимоячилар имкон бермади.
- 10'
"Вест Хэм" аслида у қадар суст ҳаракат қилмаяпти. Ҳужумлар бор. Аммо якун "Тоттенхэм"да яхшироқ.
- 8'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
- 7'
Майкл Антонионинг бурчак зарбасидан сўнг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 5'
Кресуэллнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.
- 4'
Жамоалар қарама-қарши ҳужумлар остида ўйин ўтказишмоқда.
- 1'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сон ҳисобни очмоқда. Яна Кейндан пас.
- 1'
Биринчи тайм бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" ўйини бошланиш арафасида. Матнли тарзда ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар