Бэйлнинг мақсади ўзгарди

Европадан кейтиб, “Лос-Анжелес Гэлакси” сафига қўшилган Гарет Бэйл ўз олдига янги мақсадларни қўя бошлади.

Уэльслик футболчи агар терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмаса, фаолиятини тугатишини айтганди. Уэльс футболчилари йил охирида Қатарда бўладиган мундиалга йўлланма олди.

Бэйл формасини ушлаб туриш учун ўзига мос жамоа қидирди ва Америка томонларга кетиб қолди.

Энди у 2024 йилги Европа чемпионатида ҳам иштирок этмоқчи.

- Ҳар қандай синовга тайёрман. Менинг ёшим 33 га яқинлашди ва яна бир неча йил ўйнашим мумкин. Мен “Лос-Анжелес Гэлакси”га олти ой ёки бир йилга келмадим. Бу ерда узоқроқ қолмоқчиман.

Келажагимни кутяпман. Бу менга келаси Европа чемпионатида ўйнаш, балки ундан кейин ҳам фаолиятимни давом эттириш имконини беради, - деди Гарет Бэйл.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!