Бэйлнинг рақамини олиб қўйишди. Энди унинг эгаси бошқа (фото)
Гарет Бэйлнинг “Реал”дан кетиши аниқ бўлди. Жамоа раҳбарияти уэльслик футболчига тегишли бўлган 11-рақамни олиб, Марко Асенсиога берди. Бу рақам Асенсиога тегишли экани Ла Лига ташкилотчиларига ҳам маълум қилинди.
Гаретнинг ўзи ҳам жамоадошларига Англияга кетаётганини айтган. У собиқ жамоаси “Тоттенхэм”да ижара асосида тўп суради. Бэйлни бир йил ўйнатиш учун Жозе Моуриньо жамоаси қарийб 10 миллион евро тўлаши керак бўлади.
“Реал”даги ўрнини йўқотган Гарет Бэйл яна бир ой давомида янги жамоасига ҳам ёрдам беролмайди. Англия премьер-лигаси ўйинчиларига киришишдан аввал, 31 ёшли ҳужумкор футболчи жароҳатини даволатиши керак бўлмоқда.
Фикрлар