Бэйлнинг терма жамоаси бу ишни 2003 йилдан буён илк бор уддалади

Аввал хабар берганимиздек, бугун Уэльс терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси доирасида ўз майдонида Болгарияни 1:0 ҳисобида енгди.

Opta Sports тарқатган хабарга қараганда, Уэльс 2003 йилдан буён илк бор қаторасига 4 та баҳсда ғалаба қозонишни уддалади. Болгария билан ўйингача улар Озарбайжон (2:0), Венгрия (2:0) ва Финляндияни (1:0) таслим этишган эди.

Бундан 17 йил олдин, Уэльс терма жамоасини Марк Хьюз бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!