Биатлончиларимиз Италияда тайёргарлик кўрмоқда

TIGGO 2 PRO

Биатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дилмурод Абдураҳмонов ва Ролан Раимқулов яқинлашиб келаётган Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳозирда ҳар икки спортчимиз Италияда сўнгги тайёргарлик босқичини олиб боришяпти.

Спортчиларимиз Осиё ўйинларидан олдин Мартелло шаҳрида ташкил этилаётган Халқаро биатлон иттифоқи кубогида қатнашишади. Режага кўра, улар эртага ўтказиладиган спринт пойгасида стартга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, Харбин-2025 қишки Осиё ўйинлари тўққизинчи қишки Осиё ўйинлари бўлиб, 2025 йилнинг 7-14 февраль кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!