Бикмаев Олий лигада мавсум тўпурари бўлди
Ads

Ҳозиргина Олий лига 30-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Чемпионликни бир тур олдин нақд килиб қўйган "темирйўлчилар" голлар"га бой тарзда кечган қарама-қаршиликда 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Эътиборлиси, "Локо"нинг учинчи голига Марат Бикмаев муаллифлик қилди. Бу унинг мавсумдаги 26-голи бўлди ва Марат турнир тўпурарига айланди.

Тўпурарлар пойгасида эса иккинчи ўринни "НасаФ" ҳужумчиси Драган Черан эгаллади - 19 та гол.

Бу борадаги учинчи ўринни эса 14 тадан тўп киритган "Сўғдиёна" футболчиси Санжар Рашидов ва "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовлар эгаллади.