Биласизми, Аллегри нега “Ювентус”дан кетмоқчи?
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби амалдаги бош мураббий Массимилиано Аллегри жамоадан кетса, ўрнига янги мураббий қидиришни бошлаб юборди. 49 ёшли мутахассиснинг кетишига асосий сабаб сифатида унинг клуб раҳбарияти билан келиша олмаётгани айтилмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри Аллегрини ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатини чоп этди. Унга кўра туринликлар Паулу Соуза ("Фиорентина"), Леонарду Жардим ("Монако") ва Эусебио ди Франческо ("Сассуоло") каби мураббийларнинг номзодини кўз остига олиб қўйишган.

Маълумот учун, “Ювентус” айни дамда Италия А Сериясида яққол пешқадамлик қилмоқда ва жамоа УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Порту” билан куч синашади.