Биласизми? 2003 йилда Роналдуга 50 та клуб қизиқиш билдирган
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналдуга бундан 16 йил муқаддам ўнлаб жамоалар харидор бўлишгани маълум бўлди.

34 ёшли португалиялик футболчининг сўзларига кўра уни "Спортинг" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида кузатиб боришган.

“Тўғрисини айтсам ўша ўйинда гол уриш унчалик муҳим эмас эди. Агар мен гол урганимда менга 100та клуб харидор бўлиши мумкин эди. Аммо ўшанда ҳам уларнинг сони 50та бўлган. Хатто гол урмасам ҳам менга бўлган қизиқиш жуда юқори бўлган”, - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак юлдуз ўшанда 19 млн евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган эди.