Биласизми? Агуэро бугун мундиаллардаги ўзининг илк голини киритди

Аргентина терма жамоаси форварди Серхио Агуэро бугун ЖЧ-2018нинг илк баҳсида Исландия (1:1) дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол 30 ёшли ҳужумчининг мундиаллардаги илк голи бўлди.

Маълумот учун, Агуэро бундан аввал 2010 ҳамда 2014 йиллардаги жаҳон чемпионатларида иштирок этган, бироқ уларда 8та ўйинда майдонга тушганига қарамай бирорта ҳам гол ура олмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)